Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қачон бизда ҳам Америкадаги каби йўл кўрсаткичлари бўлади? Мутахассис жавоб берди

Қачон бизда ҳам Америкадаги каби йўл кўрсаткичлари бўлади? Мутахассис жавоб берди

«Пресс клуб» бошловчиси Шерзод Қудратхўжаев Сирдарё вилоятида ташкил этилган кўрсатув давомида Автомобил йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаровга йўл кўрсаткичлари бўйича савол билан мурожаат қилди.

— Нима сабабдан йўлларимизда йўл кўрсаткич белгилар йўқ? Масалан, Америкага борсангиз, қайси йўл қаерга олиб бориши ва неча километр юриш кераклигигача катта-катта қилиб ёзиб қўйилади. Бизда қачон шундай бўлади? Солиқ тўловчиларнинг пули шундай нарсаларга сарфланиши керак эмасми?

— Айни вақтда бу бўйича иш олиб бориляпти. Масалан, Сирдарёдан Тошкентга қайтаётганингизда Чиноз йўлида шундай белгилар ўрнатилганини кўришингиз мумкин. Айниқса тунда юрсангиз, бу белгилар нур қайтариб, янада аниқроқ кўзга ташланади.

Аввалги йўл белгилари эски заводларда ишлаб чиқарилар эди. Икки йил аввал Президентимиз томонидан янгича белгиларни ишлаб чиқариш ва ўрнатиш бўйича алоҳида топшириш берилди. Шу мақсад йўлида «Автойўлбелги» корхонаси ташкил этилди. Айни вақтда корхонага технологик ускуналар етказиб бериш давом этмоқда. Ҳозирча Чиноз йўлида янги белгилар ўрнатилди.

— Аммо Ўзбекистон йўллари фақат Чиноз билан чекланиб қолмайди. Қачон бошқа ҳудудларимизга ҳам ўрнатасиз? Айтайлик, водийга ёки воҳага йўл олсангиз, қаерга етганингни тушуниб олиш ҳам қийин. Қилинаётган ишлар яхши, лекин бу ишлар кўламини ўн баробар ошириш керак эмасми?

— Бу бўйича олиб борилаётган ишлар ҳажмини оширишни режалаштирганмиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг