Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис: «Иссиқ ҳавода айрим автомобиль чироқларини ёқиб юриш хавфли»

Мутахассис: «Иссиқ ҳавода айрим автомобиль чироқларини ёқиб юриш хавфли»

Фото: «За рулем»

Кейинги пайтларда автомобилларнинг иссиқ ҳавода чироқларини ёқиб юриши натижасида уларнинг ёниб кетаётгани ҳақидаги хабарлар кўп тарқалмоқда. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бундай автомобиль ёнғинлари ҳақиқатан ҳам чироқларни ёқиб юриш оқибатида келиб чиқяптими?

«Zarnews» нашри бу ҳақда «Авто бинокор сервис» МЧЖнинг автомобилларга электр хизмат кўрсатиш устаси Улуғбек Эрдановнинг фикрларини сўради:

– «Chevrolet Cobalt», «Chevrolet Gentra»  ва кейинги пайтларда республикамизда чиқаётган қиммат нархдаги автомобилларнинг фараларидаги ҳимоя воситалари кучли бўлгани сабабли иссиқ ҳавода ҳам уларнинг чироқларини ёқиб юриш зарарсиз. Аммо «Lacetti», «Nexia» ва ундан арзон турдаги машиналар бунга мослашмаган. Уларнинг чироқларини иссиқ ҳавода узоқ вақт ёқиб юриш ҳимоя ойналарини эритиб юборади. Қолаверса, бу нарса машина аккумулятори ва электр симларини ҳам тез муддатда ишдан чиқаради. Шунинг учун бу турдаги автомобилларга хавфсиз қўшимча чироқ ўрнатиш керак. Акс ҳолда, автомобилларда бундай ёнғинлар тез-тез кузатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг