Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст ҳайдовчилар. Бир ҳафтада 1 минг 420 киши ушланди

Маст ҳайдовчилар. Бир ҳафтада 1 минг 420 киши ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўтган ҳафтада республикамиз автомобиль йўлларида жами 160 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 155 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 81 минг 261 қоидабузарлик аниқланган. Бу қоидабузарликларнинг 38 минг 313 тасини қўпол қоидабузарлик ташкил этади. Жумладан, 1 минг 420 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 12 минг 356 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузган, 925 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган.

Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 567, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 885, хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15 минг 86, одам ташиш қоидасига амал қилмаган 11 минг 533 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг