Кредитга автомашина сотиб олиш учун қандай ҳужжатлар керак?
АТ «Алоқабанк» томонидан «GM Uzbekistan» расмий дилерларидан пул кўчириш йўли билан автомобилларни харид қилиш учун «Автокредит» истеъмол кредити жорий қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Кўплаб мижозларнинг талабидан келиб чиқиб, мазкур автокредитга қандай ҳужжатлар кераклиги билан қизиқдик. АТ «Алоқабанк» таҳририятимизга автокредит олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини тақдим этди:
— маҳалладан яшаш жойи тўғрисида маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);
— иш жойидан ишлаши (лавозими) ва охирги бир йиллик даромади тўғрисида маълумотнома;
— паспорт нусхаси;
— меҳнат дафтарчаси нусхаси;
— жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (ИНПС);
— СTИР нусхаси;
— автомашина суммасининг 30 фоизи миқдорида омонат гарови;
— «GM Uzbekistan» расмий дилери билан тузилган олди-сотди шартномаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter