Эртага Тошкентда бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

2022 йил 27 февраль куни «Тошкент ёшларни севади» номли ёшлар фестивали доирасида Тошкент ярим марафони бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шу сабабли қуйидаги кўчаларда 27 февраль куни соат 07:00дан соат 11:00гача автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади:
- И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳадан Олмазор кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми,
- Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, И.Каримов кўчасигача бўлган қисми,
- Бешёғоч кўчасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб, Ш.Рашидов кўчасигача бўлган қисми,
- Афросиёб кўчасидан Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб, И.Каримов кўчасигача бўлган қисми,
- Ш.Рашидов кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Олмазор кўчасигача бўлган қисми.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан 27 февраль - якшанба куни соат 11:00дан Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Анҳор локомотив» истироҳат боғида «Тошкент ёшларни севади» номли ёшлар фестивалига старт берилади.
Шу сабабли қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати соат 10:00дан 14:00гача чекланади:
- Ш.Рашидов – А.Қодирий кўчалари кесишган чорраҳадан А.Қодирий кўчаси бўйлаб А.Қодирий-Қорасарой кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми,
- Лабзак – Зулфияхоним кўчалари кесишган чорраҳадан Лабзак кўчаси бўйлаб А.Навоий чорраҳасига бўлган қисми вақтинча ёпилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter