Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги заводда KIA автомобиллари ишлаб чиқарилади

Жиззахдаги заводда KIA автомобиллари ишлаб чиқарилади

Фото: «motor1.com»

Шу йилнинг ноябрь ойидан Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, келгусида жаҳон брендларининг бошқа модделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши режалаштирилган.

Завод аввал-бошданоқ мультибрендли хусусиятга эга бўлиши кўзда тутилган — келгусида у ерда жаҳонга машҳур қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг