Jeep биринчи электромобилини чиқарди
Дизелли ва бензинли двигателлардан электрга ўтаётган ишлаб чиқарувчилар қаторига Jeep компанияси ҳам қўшилди. Бу ҳақда Move Electric хабар берди.
Компания Jeep Avenger компакт йўлтанламасини тақдим этди. Машина биринчи навбатда Европа бозорига мўлжалланган, релиз 2023 йил бошларида ўтказилиши кутилмоқда.
Jeep вакилларига кўра, Avenger 400 волтли электр платформада қурилган, машинани 156 от кучига эга ягона двигател ҳаракатга келтиради.
Автомобил бир неча режимда ишлайди: «Одатий» (кунлик ҳаракатланиш учун), «Спорт», «Қор», «Лой», «Қум», «Эко» (охиргиси қувватни тежаш учун).
Машина битта қувват олишда 400 км йўл босади — бошқа ишлаб чиқарувчиларга солиштирганда унча яхши кўрсаткич эмас. Бироқ аккумулятори тез қувват олади: 20 фоиздан 80 фоизгача тўлиши учун 24 дақиқа етади. Ҳар уч дақиқалик қуввати қўшимча 30 км юришни кафолатлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter