Жарималар тўғрисида маълумот олишнинг осон ва бепул йўли
Бугунги тезкор замонда ҳар бир дақиқамиз ҳисобли. Айниқса, бирор муҳим ишни ҳал қиламан, деб турганингда қўлингга автотранспорт ҳаракати билан боғлиқ жарима қоғози тутқазиб кетилса, ундан ёмони йўқ. Маълумотларга ойдинлик киритиш ёки тўловни амалга ошириш учун тегишли ташкилот эшикларида навбат кутиш ҳеч кимга ёқмаслиги аниқ...
Ҳозирда жисмоний ва юридик шахслар уйда ёки ишхонадан ҳам автотранспорт воситалари, жумладан, суғурта полиси, суғурта ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси) ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятига эга.
Бунинг учун my.gov.uz порталидаги «Автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот» хизматидан фойдаланиш лозим. Тегишли ахборотларни олиш билан бирга «Жарималар тўғрисида маълумот» бўлимига обуна бўлсангиз, барча маълумотлардан автоматик равишда ва бепул хабар топишингиз ҳамда тўловларни электрон равишда амалга оширишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter