Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди

Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди

Эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича эътирозингизни ортиқча оворагарчиликсиз ва ҳужжатларсиз онлайн билдиришингиз мумкин.

Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб (ёки мобил илова орқали), «Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар юзасидан мурожаат юбориш» хизмати танланади.

Сўнг эътирозни асословчи маълумотлар киритилиб, юбориш тугмаси босилади.  

Мазкур хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг