Ҳайдовчи пиёдага ёрдам бермай, кетиб қолди
Ўзбекистон Республиткаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 январ куни соат 08:00 ларда, Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ўтган М-39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг 1425-км.да, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан пиёда, Ангор туманида яшаган, 1989 йилда туғилган Д.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Қизириқ туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ш.Б. ўз бошқарувидаги «Ласетти» русуми автомобилида содир этгани аниқланиб, шу куни ушланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг ўз бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомобилида, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориши оқибатида содир бўлган. Ачинарлиси, ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмай ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириш, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиш, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориш ҳайдовчининг мажбуриятларига киришини унутманг.
ИИВ Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter