Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ГАИни духини синдирмоқчи» бўлган ҳайдовчи 15 суткага «кесилди»

«ГАИни духини синдирмоқчи» бўлган ҳайдовчи 15 суткага «кесилди»

Фото: ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқда «ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилишгича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида кўриб чиқилган.

Фуқаро А.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг