Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оёғи ердан узилган сўконғич ГАИ ходими» жавобгарликка тортилди

«Оёғи ердан узилган сўконғич ГАИ ходими» жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқда «Тошкентда оёғи ердан узилган сўконғич ГАИ ходими» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Бекназаровга «Ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг