«GM Uzbekistan» автомобилни бронлаш муддатини бир кунгача қисқартирди
«GM Uzbekistan» дилерда мавжуд автомобилларни бронлаш (банд қилиш) муддатлари бир кунгача қисқараётганини маълум қилди.
Эндиликда «Uzavtosavdo» платформаси орқали автомобилни брон қилган мижоз 24 соат давомида уни харид қилиш учун шартнома имзолаши ва/ёки тўловни амалга ошириши лозим бўлади.
Uzavtosavdo.uz платформасини оптималлаштириш дилерлик марказларида автомобиль хариди жараёнида юзага келаётган сохта аризалардан тозалаш мақсадида амалга оширилмоқда. Автомобиль брони 1 кун сақланади. Ушбу муддат тугагач, танланган автомобиль брондан олинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ноябрь куни «GM Uzbekistan» автомобилларини онлайн режимда харид қилиш учун Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган «Uzavtosavdo» интернет ва мобил платформаси ишга туширганди. Янги платформа орқали харидор мустақил равишда автомобиль модели, модификацияси, ранги ва ҳатто дилерлик марказини танлаши ҳамда автомобиль учун тўлиқ ёки қисман тўловни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун Uzavtosavdo иловасини юклаб олиш, Ягона идентификация тизимида (One ID) рўйхатдан ўтиш кифоя. Электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлган тақдирда автомобилни илова орқали хорижда туриб ҳам харид қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter