Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади

Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарори (132-сон, 25.03.2023 й.) билан айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

- электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади;

- юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади;

- ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг