Газ «заправка»ларга энди кунлик лимит ўрнатилмоқда
Журналист Шуҳрат Шокиржонов Самарқанд вилоятидаги метан заправкаларга газ лимити жорий этилаётгани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, заправкаларга ўрнатилган лимит — кунлик.
Иқтимодчи Отабек Бакиров ҳолат юзасидан Энергетика вазирлигига саволлар билан мурожаат қилди.
«Биринчидан, газзаправкаларга кунлик ва ойлик лимитлар қайси қоида ва методология асосида белгиланади? Лимитлаш учун қанақадир норматив ҳужжат мавжудми? Методология очиқми? Танишса бўладими? Агар очиқ методология бўлмаса, газни ким, қайси қўл тақсимлайди? Қайси чиновник? Вазирми? Замминистрми? Ҳудудгазми?
Иккинчидан, лимитлар агар вазирлик айтаётганидек, талаб доирасида ва чекловларсиз ўрнатилаётган бўлса, айтайлик, соат 12да лимити тугаб қолган газзаправка қўшимча лимит сўраса бўладими? Қўшимча газ бериладими? Қанчада берилади? Масалан, Шокиржонов келтирган рўйхатда соатига минг кубдан кўп газ сотаётган газзаправка учун лимит 7 соат ўтмай тугайди, қолган 17 соат заправка ва ҳайдовчилар нима қилиши керак?», дея саволлар қўяди иқтисодчи.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ойнинг ўрталарида Тошкент шаҳрида газзаправкаларда пайдо бўлган узун навбатлардан кейин Энергетика вазирлиги метан заправкаларга белгиланган лимитга кўра газ етказиб берилаётганини маълум қилганди.
«Вазирлик заправкаларга ойлик лимит борлигини феълан тан олганди. Энди буёқда кунлик лимит деган чеклов ҳам чиқмоқда», деб ёзади Отабек Бакиров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter