Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Финал учрашуви сабаб «Бунёдкор» атрофида ҳаракат чекланади

Финал учрашуви сабаб «Бунёдкор» атрофида ҳаракат чекланади

Эртага, 19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Осиё кубоги-U23 финал учрашуви ўтказилиши муносабати билан «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчалар ёпилади.

ИИББ хабарига кўра, Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 12.00 дан соат 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор  ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

— Муқимий  ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми; 

— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг