Автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши мумкин: эҳтимолий нархлар эълон қилинди
Ўзбекистонда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши кутилмоқда. Бу бўйича қонун лойиҳаси тайёрланган, деб хабер бермоқда «Repost».
Ҳужжат матнига кўра, орқа ойнани қорайтириш 3,44 миллион сўмга, орқа ва ён ойналарни қорайтириш 6,9 миллион сўмга тушиши мумкин. Лойиҳада олд ва олд ён ойналарнинг қорайтирилиши назарда тутилмаган.
Эслатиб ўтамиз, «Менинг фикрим» порталига жойлаштирилган транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши таклиф этилган жамоавий мурожаат 8 кун ичида 10000дан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис палаталари кўриб чиқишга киритилган дастлабки петицияга айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter