Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дамас»лар тўқнашувида бир йўловчи жароҳат олди

«Дамас»лар тўқнашувида бир йўловчи жароҳат олди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида икки «Дамас» автомобили ўзаро тўқнашиб кетди.

2019 йил 12 июль куни Юқоричирчиқ туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 7 июнь куни соат 09:45ларда Бўстонлиқ тумани Чимён МФЙ Тегирмонсой кўчасида яшовчи 33 ёшли М.И. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинасини «Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой» йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатлаётган 50 ёшли А.У. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада А.У. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина йўловчиси 39 ёшли Э.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг