«Damas» ва «Labo» бўйича ариза қабул қилиш тўхтатилди
«GM Uzbekistan» автомобилларнинг онлайн хариди бўйича янги Uzavtosavdo.uz тизими ишга туширилганидан бошлаб «Damas» ва «Labo» автомобилларига бўлган аризалар инвентаризация қилинганлигини маълум қилди.
Бугунги кунгача 128 274 аризалар мавжуд (шундан: 99 563 «Damas» ва 28 711 «Labo» автомобилларига).
2018 йилнинг 7 ноябрь куни «Ўзавтосаноат» АЖда бўлиб ўтган пресс-брифингда ушбу моделдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 42 минг донани ташкил қилиши, ушбу кўрсаткични 2019 йилда 54 мингга етказиш кўзда тутилгани маълум қилинганди.
Компания ушбу моделларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича қўлидан келган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади, дейилади «GM Uzbekistan» ахборотида.
Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.
Шундай қилиб, 2018 йилнинг 8 ноябрь ҳолатига хронологик тартибда ариза қолдирган саналар бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш учун 27 000 дона шартнома мавжуд. Ушбу шартномалар 2019 йилнинг 6 ойлик ишлаб чиқариш ҳажмини ўз ичига олади. Ушбу харидорлар ёзма ва СМС тарзда билдириш олишади.
Кунлик янгиланадиган рўйхат билан «GM Uzbekistan» расмий сайтида қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/damas_clients/list.pdf
Мавжуд аризалар бўйича текширувлар охирига етказилгунга қадар ушбу моделдаги автомобилларга янги аризалар қабул қилиниши вақтинча тўхтатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter