Тўй маросимларини ўтказиш ва автотранспорт воситаларида ҳаракатланишдаги чекловлар эслатилди
Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди. Унга кўра, жорий йил 1 июль санасидан бошлаб бир қатор чекловлар киритилгани хабар қилинганди.
Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
Жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда.
Комиссия қарорига кўра, қуйидаги санитария-карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди:
- жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиш;
- йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш, шу жумладан, йўловчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш;
- супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;
- «сариқ» ҳудудларда (соат 06:00 дан – 22:00 га қадар) ва
- «қизил» ҳудудларда (07:00 дан – 10:00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача)
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК белгиланди.
- тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter