Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида анимацион фильм тайёрланмоқда
«Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши томонидан муаллиф Исмоил Шомуродовнинг «Матиз»нинг саргузаштлари» номли кўп қисмли мультфильм сценарийси маъқулланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу анимацион фильмнинг қаҳрамонлари — юртимизда ишлаб чиқариладиган автомобиллардан ташкил топган бўлиб, унда бош қаҳрамон — кичкинтой «Матиз» билан боғлиқ турли қизиқарли саргузаштлар ҳикоя қилинади. Фильмни яратишда Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигидаги аниматорлар гуруҳи ҳамда рассом Зилола Ҳамидова ижод қилмоқда.
Ҳозирда мультфильмнинг дастлабки 6 та қисми бўйича ишлар бошлаб юборилди. Ушбу янги мультфильмни йил сўнгига қадар болажонлар эътиборига тақдим этиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter