«Матиз» ҳайдовчисининг беўхшов қилиғи қимматга тушди
Ижтимоий тармоқларда Бухорода «Матиз» транспорт воситасининг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, устига-устак, ортдаги автомашина эгаларига беўхшов қилиқлар қилиб келган ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари тарқалди.
Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи капитан Улуғбек Шукурлаевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузарга нисбатан тегишли чора кўрилган.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳридаги кўчалардан бирида «Матиз» русумли автомашина ҳайдовчиси амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўз йўналишида ортдан келаётган ҳайдовчига беписандлик қилиб, беўхшов қилиқлар билан ҳаракатланган. Кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган «Матиз» ҳайдовчисининг шахси мурожаатчининг тезкор ҳаракати билан бир неча дақиқалар ичида аниқланган.
“Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан тезкор суруштирув ишлари олиб борилди. Йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузган ҳайдовчига Р.Н. экани аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1285-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) 2-қисмида назарда тутилган маъмурий чора кўрилиши таъминланди",-деди Улуғбек Шукурлаев.
Ушбу моддага кўра, жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter