Ашаддий қоидабузар 35 миллион сўмлик жарима «ишлади»
Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи, «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Тошкент вилояти ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи аҳоли яшаш (5.22 йўл белгиси ўрнатилган) жойида чекланган тезлик 70 км/с бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с, паст тезлиги эса 80 км/с билан ҳаракатланган.
Натижада, тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 457 000 сўм жарима белгиланишига сабаб бўлган.
Бу каби, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган «Nexia» русумли автомобиллар ҳам аҳоли яшаш жойида 100 км/с. кам бўлмаган тезликда ҳаракатланиб, 12 мартадан қоида бузган. Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ўрнатилган тартибда жарималар белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter