Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда жарима майдончасига олиб кетилаётган «Damas» ағанади. Ким айбдор?

Андижонда жарима майдончасига олиб кетилаётган «Damas» ағанади. Ким айбдор?

Фото: Спутник

Ижтимоий тармоқлар ва айриб веб-сайтлардаАндижон вилояти Андижон туманида ЙПХ ходими томонидан жарима майдончаси олиб кетилаётган «Damas» машинаси ҳайдовчининг (мазкур машина ҳайдовчиси, у олд ўриндиқда бўлган) хатти-ҳаракатлари оқибатида ағдарилиб кетганига оид хабарлар чиққанди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, воқелик шу йилнинг 21 март куни юз берган. Яъни, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Р.Мадаминов (1985 йилда туғилган) Андижон тумани, Чем маҳалласида хизмат олиб бораётган вақтда А.С. (1994 йилда туғилган) «Damas» русумли автомашинани ҳужжатсиз бошқариб келаётганини аниқлайди. Шундан сўнг у тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштиради. Кейин автомашинани «Боғишамол-Аэропорт» йўналиши бўйлаб жарима майдонига олиб кириш учун бошқариб кетаётганда, олд ўриндиғида ўтирган А. С. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, рулни буриб юбориши оқибатида «Damas» ағдарилиб кетади.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар суриштирув натижасида А.С. нисбатан ЖКнинг 219-моддаси («Хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш») 1-қисми ва 268-моддаси («Транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш») 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг