Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда «Damas» соатига 213 километр тезликда ҳаракатланди деб ёзилган жаримага изоҳ берилди

Андижонда «Damas» соатига 213 километр тезликда ҳаракатланди деб ёзилган жаримага изоҳ берилди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Андижон вилоятида соатига 213 километр тезликда ҳаракатланган дея жарима расмийлаштирилган «Damas» иши бўйича маълумотларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, 60 О 355 NА давлат рақам белгили «Damas»  эгасига юқори тезлик 100 километр/соат чегараланган жойда 213 километр/соат тезлик билан ҳаракатланганлиги кўрсатилган маъмурий баённома юборилган.

«Автоматлаштирилган тизим, ўз номи билан қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишга дастурлашган бўлиб, техник хатоликка йўл қўйилгани маълум бўлди.

Суриштирув давомида «Damas» эгаси фуқаро Э.Д.га нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-модда 1-қисмига асосан бекор қилинганлигини маълум қиламиз», – дейилади ЙҲХББ ахборотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг