Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

66 қоп танга машина сотиб олишга етадими?

66 қоп танга машина сотиб олишга етадими?

Фото: «The Daily Mail»

Хитойнинг Хэбэй вилоятида бир аёл «Volkswagen Passat» автомобили сотиб олди ва пулини тангаларда узди. Бу ҳақда «The Daily Mail» ёзмоқда.

Аёл автосалонга 66 қопчадаги танга билан келди. Жами 131 492 юань (15 минг фунт стерлинг). Шунча пулни санаб аниқлаш ва қоғоз рулонларга ўраш учун 17 нафар ходим нақ уч кун сарфлашди.

Нашр хабарига кўра, бу аёлнинг кичик тамаддихонаси бор, бунақа жойларда одатда майда пул кўп ишлатилади. Дарвоқе, 66 қоп танга пул машина учун етмади — «Volkswagen Passat» 190 000 юань туради, аёл қолган маблағни онлайнда ўтказиб берди.

«Volkswagen Passat»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг