Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

47 йилдан бери гаражда ётган машина нодир модель бўлиб чиқди

47 йилдан бери гаражда ётган машина нодир модель бўлиб чиқди

Фото: H&H Classics

Ўз авлодининг энг тезкор автомобилларидан бири бўлган ва чекланган миқдорда чиқарилган Facel Vega HK 500 деярли 50 йилдан сўнг гараждан топилди. У кимошди савдосида сотувга қўйилади.

Топилган Facel Vega HK 500 нинг рули ўнг томонда. Daily Star нашрининг ёзишича, Буюк Британияга атиги 96 та шундай модель етказиб берилган.

Чап рулли моделлар 50-60 минг фунт стерлингга сотилган. Чекланган миқдорда чиқарилгани эса ундан ҳам қимматроққа сотилади. 1964 йилда чиқарилган Facel Vega Facel II купеси деярли 300 минг фунт стерлинг туради

Ҳали ҳам асл Brunswick Blue бўёғи ва кулранг қопламаси сақланиб қолган автомобиль Флинтширдаги гаражда 47 йилдан бери сақланган. У апрель ойи охирида сотувга чиқарилади.

H&H Classics компанияси катта мутахассиси Майк Девиснинг айтишича, ушбу топилма — ҳақиқий жавоҳирдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг