Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 млн долларлик супермашина эгасига етиб бормади (фото)

3 млн долларлик супермашина эгасига етиб бормади (фото)

Фото: Instagram

2002 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari Enzo суперкари Буюк Британияда ЙТҲга учради. Уни эгасига топшириш учун ҳайдаб кетишаётганди...

Компания асосчиси шарафига атиги 399 дона ишлаб чиқарилган Ferrari Enzo нархи — 3 млн доллар атрофида. Талаб эса тинмай ошмоқда. Суперкарни яратишда таниқли пойгачи Михаэл Шумахер қатнашган.

Фото: Instagram

ЙТҲ Ла-Маншдаги Жерси оролида юз берди. Супермашинани бошқариб кетаётган автосалон ходими афтидан машинанинг «нималарга қодирлигини» синаб кўрмоқчи бўлган, бироқ нам йўл панд бериб бошқарувни йўқотган: қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб Honda Jazz билан тўқнашган. Суперкарга жиддий шикаст етди, таъмири учун қанча пул кетишини фақат тахмин қилиш мумкин, холос.

Суперкарни яратишда таниқли пойгачи Михаэл Шумахер қатнашган.
Фото: Carscoops.com

Ferrari Enzo машинасига 6,0 литрли 660 кучли V12 двигатели ва 6 босқичли роботлашган узатмаларни алмаштириш қутиси ўрнатилган. 100 км/соат тезлик олиши учун 3,4 сония кифоя. Максимал тезлиги — 350 км/соат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг