Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 10 ойда 22,5 мингта электромобил импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 баробарга кўп

Ўзбекистонга 10 ойда 22,5 мингта электромобил импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 баробарга кўп

Жорий йилнинг ўн ойида Ўзбекистонга 22,49 мингта электромобиль олиб кирилди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Импорт 2022 йилнинг шу даврига (3679 та автомобиль) нисбатан 6,1 баробар ошиб, етказиб бериш ҳажми 582,3 миллион долларга етди. Статистика агентлигининг ўтган йилнинг шу даврига оид статистик маълумотлари билан солиштирилганда етказиб бериш деярли 13 баробарга ошганини кўриш мумкин (55,4 миллион долларга 1749 та электромобиль).

Ўтган уч ойда (август-октябрь) Ўзбекистонга 365,3 миллион долларлик 15,1 минг дона электромобиль импорт қилинди.

Электромобилларнинг 20,64 мингтаси (91,7 фоизи) Хитойдан, 1258 таси (5,6 фоизи) билан Гонконгдан. 147 таси БААдан, 136 таси Жанубий Кореядан, 134 таси АҚШдан ва 125 таси Германиядан импорт қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг