Зуҳрода ҳаёт аломатлари топилди. NASA раҳбари: «Сайёрага «биринчи даражали» эътибор қаратиш вақти келди»
NASA раҳбари Жим Брайденстайн Зуҳро (Венера) сайёрасида фосфин булутларини аниқлаб, сайёрада ҳаёт аломатлари мавжудлигига ишора қилган Кардифф ва Манчестер олимларининг кашфиётига муносабат билдирди.
«Венерада ҳаёт борми? Анаэроб биологиянинг иккиламчи маҳсули бўлмиш фосфиннинг аниқланиши Ердан ташқарида ҳаёт борлиги ҳақида ишончли далил тўплаш томон жиддий қадамдир», — деди Брайденстайн.
Унинг таъкидлашича, Зуҳрога «биринчи даражали» эътибор қаратиш вақти келди.
Фосфин — рангсиз, жуда заҳарли газ. Ерда у анаэроб, яъни кислород талаб қилмайдиган микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқилади.
Венерада ҳаёт аломатлари борлигини исботлаш учун илгари ҳам уринишлар бўлган. Масалан, Россия ФА Космик тадқиқотлар институти бош илмий ходими Леонид Ксанфомалити 2012 йили ёзган мақолада совет давридаги «Венера-13» қўндирилувчи станцияси модули олган суратлар таҳлил қилиб берилган. Рус олими суратларга тушиб қолган айрим объектларни ҳашаротсимон мавжудотларга ўхшатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter