Зўравонликда айбланиб, 17 йил «ўтирган» эркак айбсиз бўлиб чиқди
Британия фуқароси Эндрю Малкинс 20 йил муқаддам содир этилган зўрлашда айбсиз деб топилди.
Унинг айбсизлигини тасдиқловчи янги далиллар топилди. Малкинс 17 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди, деб хабар бермоқда Sky News.
Aввалига эркак етти йилга озодликдан маҳрум этилган, бироқ кейинчалик у ўзининг айбсизлигини таъкидлагани учун муддат узайтирилган.
Малкинсоннинг айби ашёвий далиллар ва воқеа жойидан олинган ДНК намуналари билан солиштирганда тасдиқланмади, бутун айблов гувоҳнинг ноаниқ кўрсатмаларига асосланган эди. Янги ДНК материаллари топилганидан сўнг, Манкилсоннинг ҳимоячиси Aпелляция судига ариза берди, шундан сўнг у айбсиз деб топилди.
Тез орада янги гумонланувчи аниқланиб, ҳибсга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter