Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мухолифатчи Хорватия президенти бўлди

Мухолифатчи Хорватия президенти бўлди

Фото: «Total Croatia News»

Хорватия собиқ бош вазири Зоран Миланович кеча, 5 январь куни ўтказилган иккинчи тур сайловларидан сўнг рақиби — амалдаги президент Колинда Грабар-Китаровичдан 5 фоиз кўп овоз тўплаб, Хорватия президенти бўлди. Бу ҳақда «Total Croatia News» хабар берди.

Сайлов комиссияси овозларнинг 99,85 фоизини ҳисоблаб чиққанидан сўнг, Миланович 52,7 фоиз, Грабар-Китарович 47,3 овоз тўплагани маълум бўлди.

Маълумот учун: мухолифатчи Социал-демократлар партияси етакчиси Зоран Миланович 2011—2016 йилларда Хорватия бош вазири бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг