Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский россияликлар учун икки йўл борлигини айтди

Зеленский россияликлар учун икки йўл борлигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида россияликларни сафарбарликдан қочишга ёки биринчи имкониятда Украина асирлигига таслим бўлишга чақирди.

«Яна бир бор эълон қиламан: ечим бор. Жиноий сафарбарликка бўйсунманг. Қочинг. Ёки биринчи имкониятда Украинага таслим бўлинг», деб чақирди Зеленский. «Россия фуқаролари ҳеч бўлмаганда ўз ҳаётларини ҳимоя қилишга уринсалар, бу жиноий уруш тезроқ тугайди».

Зеленский Доғистонда бўлиб ўтган норозилик намойишларига муносабат билдирар экан, булар ўз ҳаёти ва фарзандларининг ҳаёти учун курашаётган одамлар эканини айтди ва барча русларни ҳам шундай қилишга чақирди.

«Чунки сиз фарзандларимизнинг жонига қасд қилгани келсангиз, биз сизни тирик қолдирмаймиз», — дея қўшимча қилди Украина президенти.

Шанба кунги видеомурожаатида Зеленский таслим бўлган барча рус аскарларига инсоний муносабатда бўлишни ваъда қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг