Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Чернигов марказига ракета ҳужуми уюштирилганини эълон қилди

Зеленский Чернигов марказига ракета ҳужуми уюштирилганини эълон қилди

Минтақада ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар янграмоқда. Сўнгги маълумотларига кўра, етти киши ҳалок бўлган, яна 129 киши яраланган, улардан 15 нафари бола ва 15 нафари полициячи.

Чернигов марказида портлаш содир бўлди, деди вилоят маъмурияти раҳбари Вячеслав Чаус.

«Пана жойларда қолинг. Тафсилотлар кейинроқ», — деб ёзди у телеграм-каналида.

Ҳудудда ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди.

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг телеграм-каналида воқеа жойидан олинган видеони жойлаштирди. Унга кўра, Шевченко кўчаси, 7-уйда жойлашган вилоят ҳокимлиги биносида ёнғин содир бўлган. Кадрларда у ердан тутун қандай кўтарилаётгани, фавқулодда хизматлар ишлаётгани кўрсатилган.

Бино Т. Шевченко номидаги Чернигов вилоят академик Украина мусиқа ва драма театри жойлашган майдонда жойлашган.

Драма театрида 19 август куни дронлар кўргазмаси бўлиб ўтди, дея хабар беради ташкилотчилар. Таъкидланишича, тадбир вилоят ҳокимлиги билан келишилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг