Замбияда 1,13 килограммлик зумрад топилди
Замбия шимолида оғирлиги 1,13 килограммга тенг зумрад топилди. Бу ҳақда «Miningreview.com» хабар берди. Уни «Инкаламу» деб номлашди, бу бемба тилидан таржима қилганда «Шер» дегани.
Экспертлар қимматбаҳо тош сифатига юқори баҳо беришди: ўта юқори шаффофликдаги, тилларанг жило таратувчи яшил зумрад.
Зумрад 2018 йилнинг ноябрь ойида Сингапурда савдога қўйилади. Уни бир неча бўлакка бўлиб сотишлари тахмин қилиняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter