Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Замбия президенти ҳарбий парадда ҳушидан кетди

Замбия президенти ҳарбий парадда ҳушидан кетди

Фото: «AFP 2021 / Salim Dawood»

Замбия пойтахти Лусакада 64 ёшли президент Эдгар Лунгу ҳарбий парадда ҳушидан кетди. Бу ҳақда маҳаллий Zambia Watchdog нашрига асосланиб РИA Новости хабар берди.

Aгентлик маълумотларига кўра, давлат раҳбарининг тўсатдан боши айлана бошлаган, аммо дарҳол ўзига келиб, қароргоҳига кетган. Лунгу ўзини яхши ҳис қилишига ва президентлик вазифаларини бажаришда давом этишига ишонтирди.

Кўп ўтмай, мамлакатнинг биринчи президенти, 97 ёшли Кеннет Каунданинг шифохонага ётқизилиши ҳақида маълумот тарқалди. У Лусакадаги ҳарбий шифохоналардан бирида даволанмоқда. Миллий давлатчилик асосчисини шифохонага ётқизиш сабаби айтилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг