Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юз кишининг қотили муддатидан аввал қамоқдан чиқарилди — Италия 

Юз кишининг қотили муддатидан аввал қамоқдан чиқарилди — Италия 

Жованни Бруска, 1996 йил.

Фото: CNN

Сицилиянинг «Коза Ностра» мафияси аъзоси, 25 йилни қамоқда ўтказган Жованни Бруска муддатидан аввал озод этилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

«Каллакесар» лақаби билан танилган Бруска юздан зиёд инсоннинг, жумладан, танаси кислотада эритиб юборилган 14 ёшли боланинг ўлимига дахлдорлигига иқрор бўлганди.

1996 йили ҳибсга олинган Жаванни Бруска бир умрга озодликдан маҳрум этилганди, шундан 26 йилини у мафияга қарши курашган судья Жованни Фалконе ўлимига сабаб бўлган портлатиш учун олганди.

Ашаддий жиноятчини 31 май куни, тўрт йиллик синов муддати билан, озодликка қўйиб юборишди. Бу имтиёз жиноятчининг тергов билан ҳамкорлик қилганлиги билан изоҳланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг