Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшларга «Қобилият эшиги»ни қоқиш таклиф этилмоқда

Ёшларга «Қобилият эшиги»ни қоқиш таклиф этилмоқда

Тошкентда 19 октябрь куни Туркия президенти девони қошидаги Инсон ресурслари идораси мувофиқлаштирувида «TalentforBIZ» тадбири ўтказилади.

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбир доирасида ўзбекистонлик ёшлар глобал миқёсда фаолият юритувчи компаниялар билан иш, амалиёт ва таълим борасида бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлади. Муносиб номзодлар ишлаш имкониятини қўлга киритади.

Жумладан, «Aselsan», «Halkbank», «Turkish Airlines» сингари ширкатлар, шунингдек,  «Çalık Enerji», «Koç İnşaat», «Kontrolmatik» каби Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган турк корхоналари тақдимот ва суҳбатлар ўтказади.

Тошкентда Туркия президенти девони қошидаги Инсон ресурслари идораси ҳамда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қўлловида «Олмазор стартап» инкубатор маркази ташкил этилганди. «TalentforBIZ» доирасида мазкур марказга қабул бўйича ёш ўзбек муҳандислари билан суҳбат уюштирилади.

Бу йил Ўзбекистонда тўртинчи маротаба ўтказиладиган тадбир «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида ташкил этилади.

Ташкилотчиларга кўра, тадбирга оид барча жараёнлар «Қобилият эшиги» рақамли карьера платформаси орқали юритилади.

«TalentforBIZ» кўргазмасига оид батафсил маълумотлар расмий сайтда тақдим этилган.

2019 йилдан буён ўнга яқин мамлакатда ўтказилган «TalentforBIZ» лойиҳаси ёшларнинг карьера қуришига кўмаклашади.

Тадбир Ўзбекистондан сўнг Босния ва Ҳерцеговина, Қозоғистон ҳамда Қирғизистонда ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг