Ёқутистонда 50 даражадан паст изғирин қайд этилди
Синоптиклар Ёқутистоннинг учта ҳудудида 50 даражадан паст совуқни қайд этди. Бу ҳақда республика гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги департаменти хабар берган.
Термометр Оймяконда -54, Верхоянскда -53, даражага, Уст-Мома ва Чурапча аҳоли пунктларида -51 даража совуқни қайд этган. Ёқутистонда 50 даражадан паст изғирин 1 декабрдан бошланган. Айни пайтда -45 даража совуқ республиканинг 9та ҳудудида қайд этилган энг юқори ҳарорат бўлиб турибди. Қолган жойларда ҳаво ҳарорати бундан анча паст.
«Республика бўйлаб кучли совуқ ва туман кузатилмоқда», дея хабар беради метеорологлар. Уларнинг сўзларига кўра, минтақада кучсиз шамол кузатила, бироқ Арктика соҳилидаги ҳудудларда унинг тезлиги секундига 9 метрдан 14 метргача етиши мумкин.
Аввалроқ РФ Гидрометеорология маркази илмий директори Роман Вилфанд Россия ҳудудларига ғайритабиий совуқлар яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирганди.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрдан Ўзбекистонга қаттиқ совуқ кириб келиши прогноз қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter