Ёнғин туфайли «Терминатор» премьераси қолдирилди, Арнольд Шварценеггер эса уйини тарк этди
Лос-Анжелесда «Терминатор. Қора қисмат» фильми премьераси Калифорнияда ҳаммаёқнинг кулини кўкка совураётган табиий офат туфайли қолдирилди. Бу ҳақда «Paramount» киностудияси хабарига таяниб «CNN» маълум қилди.
Фильм 28 октябрь куни намойиш этилиши ҳамда юлдузли актёрлар таркиби, жумладан, Арнольд Шварценеггер, Линда Хэмилтон ва Маккензи Дэвиснинг қизил йўлакчага чиқиши режалаштирилган эди.
— Биз маросимга ажратилган таомни ёнғиндан азият чеккан кишиларга ёрдам кўрсатаётган Америка Қизил Хоч ташкилотига юборамиз, — дейилади кинокомпания хабарномасида.
Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер «Твиттер»да хабар беришича, ёнғин туфайли ўз уйини ташлаб чиқиб кетган. Шунингдек, у барчани хавфли ҳудудни тарк этишга чақирган.
28 октябрь куни кечаси штатда ёнғин келиб чиққан. У «Гетти» лақабини олди. Негаки ёнғин «Гетти» музей комплекси ёнида «қутуряпти». Мажбурий эвакуация ҳудудида тахминан 3,3 мингта уй жойлашган. Аланга 160 гектар майдонни қуршаб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter