Ёмғир Францияда ҳам ёмғир. Нотр Дамга кучли жала хавф солмоқда
Нотр Дам черковининг ярим ёнган томи кучли ёмғирга дош бера олмай, қулаб тушиши мумкин. Айни вақтда Франция пойтахтида жуда кучли ёмғирлар ёғиб турибди.
Архитекторлар черковни яна-да вайрон бўлишдан сақлашга чақирдилар. Франция тарихий бинолар бош архитектори Филипп Вильнёв дарҳол Нотр Дам устида улкан брезент айвон ўрнатишга чақирди.
Об-ҳаво маълумотига кўра 25 апрелда Парижда кучли жала ёғиши кутилмоқда. Бу ёмғир бинога катта хавф туғдиради.
Эслатиб ўтамиз, Нотр Дам черкови 15 апрел куни шомга яқин ёниб кетган эди. Олов кучли бўлгани учун фақат эртаси куни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлинган. Франция президенти Эммануэл Макрон соборни қайта тиклашга 5 йил кетишини айтган эди. Аммо мутахассислар 10 йил муддат лозим бўлишини таъкидлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter