Йўловчи ҳалокатга учраган самолётнинг қулашини тасвирга олди
«Жанубий Африка Республикасида йўловчи ўзи ўтирган самолётнинг ҳалокатга учраш жараёнини тасвирга олди», — дея хабар беради «РИА Новости».
Йўловчилардан бири самолётнинг чап томонидаги иллюминатор ёнида ўтириб олиб, мотори аланга олиши туфайли тезлик билан қулаётган самолётни тасвирга олган.
«Вазият жуда ваҳимали эди. Ҳаммаси жуда ёмон бўлди», – деган йўловчи.
Сўнгра экран қора бўлиб қолган. Самолёт ерга урилишининг овози эшитилган, салон тутунга бурканган. Йўловчилар эвакуация қилинган.
Шу йил 10-июл куни халқаро чартер рейс билан учаётган ҳаво кемаси Претория шаҳри яқинида ҳалокатга учраган.
Бахтсиз ҳодиса туфайли 2 киши қурбон бўлган, 20 киши жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter