Йигирма йиллик танаффусдан сўнг ҳукумат яна мухолифатчилар қўлига ўтди

Кеча, 14 апрель куни Финляндияда парламентга сайловлар бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Унинг якуний натижалари ҳақида «Korrespondent» ёзмоқда.
Йигирма йил деганда — 1999 йилдан бери илк маротаба мухолифатчи социал-демократлар бу сайловларда ғолиб чиқишди ва энди ҳукуматни улар шакллантиришади. Аммо ғалаба осон бўлмади. Чунки энг яқин таъқибчи — яна бир мухолифатчи партия Ҳақиқий финлар бор-йўғи 0,2 фоиз кам овоз тўплашди.
Социал-демократлар сайловчиларнинг 17,7 фоиз, Ҳақиқий финлар — 17,5 фоиз овозини тўплашди. Кейинги ўринлар: Миллий коалиция партияси — 16,9 фоиз, шу пайтгача етакчи бўлиб келган Финляндия маркази — 13,9 фоиз овоз билан парламентдаги 18 та ўрнини йўқотди
Яна бир мухолифатчи партия — Яшиллар иттифоқи сайловчиларнинг 11,4 фоиз овозини олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter