Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йигирма йил ойлик олиб, штурвалга ўтирмаган «учувчи» фош қилинди

Йигирма йил ойлик олиб, штурвалга ўтирмаган «учувчи» фош қилинди

Фото: «Mirror»

Йигирма йиллик учувчи Уильям Чендлер бирон мартаям самолётни бошқармаган экан. Машҳур бир кинофильм сюжетини эслатувчи бу воқеа ҳақида «Mirror» нашри ёзмоқда.

Қалбаки сертификатлар ва учувчилик лицензиясидан фойдаланган Уильям Чендлер 20 йил давомида «South African Airwaуs» компаниясида турли вазифаларда ишлаган.

У аввалига Жанубий Африка ҳаво йўлларига бортмеханик бўлиб ишга кириб олади, 1994 йили эса учувчиликка ўтади. Маоши ҳам зўр — йилига қарийб 300 минг евро!

1994 йилдан бери учаётганлар капитанликка ўтказилаётган 2005 йилда унвони оширилишини истамай, катта зобит бўлиб қолиш ниятини билдирган Чендлер ҳамкасбларини ҳайрон қолдирганди, бироқ ҳамма ўзи билан бўлиб, бунга унча эътибор беришмайди. Чендлер нега бундай қилгани тушунарли: капитан бўлса у қайта малака оширишига тўғри келарди-да.

«Эпласанг, тутиб ол» (2002 йил) фильмидан кадр.

«Кўза кунда эмас, кунида синади» — вақтлар ўтиб Чендлер штурвалга ўтиришига тўғри келди. Буни қарангки, нақ 20 йил Чендлер вазифаси самолёт приборларию биринчи учувчининг ҳаракатларини кузатишдан иборат иккинчи учувчи бўлиб келган экан. Роллар алмашганида эса Чендлернинг ғалати хатти-ҳаракатлари унинг ҳамкасбларини ўйлантириб қўйди ва уни обдон текшириб кўрмоқчи бўлишди.

Тузоққа тушишни истамаган Чендлер эса «South African Airwaуs»даги ишидан бўшаб, пенсияга жўнаворди.

Авиакомпания раҳбарияти, турган гапки, «пенсионер»ни тинч қўймоқчи эмас, унга «учмагани» учун 20 йил давомида ноқонуний тўлаб келинган пулларни қайтариб олишмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг