Японияда якудзанинг икки нафар етакчиси қатл этилди
Япониянинг Осака шаҳрида якудза (япон мафияси)нинг икки нафар етакчиси — 60 ёшли Кэйдзо Окамото ва шериги — 67 ёшли собиқ молиячи Хироя Суэмори қатл этилди. Жиноятчилар осиб ўлдирилди. Бу ҳақда «NHK» телерадиокомпанияси хабар берди.
Япон мафияси томонидан 30 йил аввал «Cosmo Research» компанияси президенти ва унинг котиби ўғирлаб кетилган, эвазига гарчи жуда катта товон пули — 100 миллион иена олинган бўлса-да, тутқунлар ўлдириб юборилганди.
Японияда бу йил ҳисобидан 15 киши қатл этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter