Японияда табиий офатлар давом этмоқда. Энди «Жондари» тўфони
Аввалроқ Японияга «Жондари» тўфони яқинлашаётгани ҳақда хабар берган эдик. Тўфон Япония ҳудудига кириб келгани сабабли 152 маҳаллий парвозлар бекор қилинди, дея хабар бермоқда «Gazeta.ru». Бундан ташқари, кемалар қатнови ҳам қисман тўхтатилган.
«Жондари» тўфони Тинч океанидан шимолий-ғарб сари ҳаракатланиб, бугун, 28 июль куни, эрта тонгда Япониянинг Тиба префектураси қирғоқларига етиб келган.
Шундан сўнг, кутилганидек, тўфон йўналишини ғарбга ўзгартириб, Кансай қирғоқларига бориб урилган.
Японияда икки ойдан буён турли табиат ҳодисалари содир бўлмоқда. Кансай аҳолиси жорий ой бошида ёғингарчилик ва тошқинлардан азият чеккан эди. Шунингдек, Японияда икки ҳафта давом этган жазирама туфайли 65 киши ҳалок бўлди, 22 мингдан зиёд киши шифохоналарга ётқизилди.
Япония метеорологияси рекорд жазирамани эълон қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter