Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда сайёҳлик кемаси ҳалокатга учради

Японияда сайёҳлик кемаси ҳалокатга учради

Фото: «Sponichi Annex»

Япония шимолидаги Хоккайдо ороли соҳилларида сайёҳлик кемаси ҳалокатга учради, деб хабар берди NHK телеканали.

Қутқарув-қидирув амалиёти чоғи уч аёл, етти эркак — 10 кишининг жасади топилди. Тўққиз киши қутқарилган, улардан саккиз нафари беҳуш ҳолатда бўлган. Айни пайтда етти нафар инсоннинг тақдири номаълум.

19 тоннали «Kazu 1» сайёҳлик кемаси бортида жами 26 киши: 54 ёшли капитан Токуйуки Тойода, унинг 27 ёшли ёрдамчиси ҳамда 24 нафар сайёҳ, жумладан, икки нафар бола бўлган.

NHK маълумотига кўра, сайёҳларни уч соатлик денгиз саёҳатига олиб чиққан кема ЮНЕСКО Бутунжаҳон табиат мероси объекти жойлашган Сирэтоко бурнига қараб йўл олганди. Кейинроқ кема трюмига сув кираётгани, кема двигатели ишдан чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

Қирғоқ қутқарув хизмати воқеа жойига етиб келганида кема денгиз юзасида бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг