Японияда қор остида қолган уйларни тозалаш вақтида 60 дан ортиқ одам вафот этди

Япония ҳукумати мамлакатнинг шимолий ҳудудларига, қорни тозалаш учун етарли маблағ бўлмаган ҳудудларга фавқулодда молиявий ёрдам бериш ниятида. Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида давлат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Кадзуёси Акабанинг айтишича, қор остида қолган уйларни тозалаш пайтида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Унинг сўзларига кўра, «ҳукумат зарур маблағ миқдорини зудлик билан ҳисоблаб чиқиб, молиявий ёрдамни юборишга тайёр. Ҳукуматни тозалаш ишларида ҳалок бўлганларнинг рекорд даражага етгани хавотирга қўймоқда». Шунингдек, вазир 2017-2018 йилларда ўлим ҳолати бундан анча паст даражада бўлганини ҳам таъкидлаб ўтган.
Япониянинг асосий Хонсю оролининг шимолида ва шимолий Хоккайдо оролида ўтган йилнинг декабридан бери кучли қор бўрони тўхтагани йўқ. Бу ҳудуд аҳолиси транпорт воситалари, коммунал хизматлардан узилиб қолган.
Уйларни қордан тозалаш вақтида вафот этганларнинг аксариятини кексалар ташкил қилади. Улар томларни тозалаш вақтида қор тагида қолиб кетиш оқибатида вафот эганлар.
Шу муносабат билан ҳукумат маҳаллий ҳокимият органларига ажратилган ресурслардан биринчи навбатда аҳолига ёрдам бериш учун фойдаланишни буюрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter