Японияда кучли вулқон отилиши кутилмоқда
Япониянинг Бош метеорологик бошқармаси мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Кутиноэрабу оролида кучли вулқон отилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ушбу ҳудудда хавф даражаси тўртинчи даражага кўтарилган бўлиб, бу эвакуацияга тайёргарлик кўришни билдиради.
«15 август куни соат 0:00 дан 10:00 гача 26 та 1,9 балли вулқон зилзиласи кузатилган. Эпимарказ 2015 йилнинг майида вулқон отилган жойдалигича қолмоқда. Вулқон янада фаоллашиши мумкин», – дейилади бошқарма хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter