Японияда кассир йигит 1,3 мингта банк картасини ёдлаб олган
Япония пойтахтидаги дўконлардан бирида ишловчи кассир қарийб 1,3 мингта харидорига тегишли банк карта рақамларини ёдлаб олган. У булардан Интернет орқали харид қилишда фойдаланган.
Бу ҳақда «Gizmodo» нашри хабар тарқатган. Юсуке Танигучи — 34 ёшли кассир фотографик хотира соҳиби. Яқингача у Токио савдо маркази дўконларидан бирида ишлаган. У жуда кўп харидорларининг банк карталарини — кредит рақами, мижозларининг исми, шунингдек, карта орқасидаги код ва амал қилиш муддатларини эслаб қолишга уринган. Қўлга киритган маълумотлар орқали эса интернет-дўконлардан харидларни амалга оширган. Орттирган буюмларини ломбардга топшириб, эҳтиёжлари учун пул ишлаган.
Кучли хотира соҳиби полициядан узоқ яшириниб юра олмади. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уй манзилига буюртма бергач уни қўлга олишга муваффақ бўлишди. Танигучи 2,5 минг долларга бир нечта сумка сотиб олган. Қидирув пайтида полиция унинг уйидан блокнот ва ноутбук топишди. Кассир унга банк карталари маълумотларини ёзиб қўйган. Сумкагача жиноятчи ўта эҳтиёткорлик билан пул сарфлаган, фақат майда харидлар билан чекланган. Энди у бу фирибгарлиги учун қамалиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter